Фанлар академияси ахборот хизмати Тошкент Ботаника боғи яна ташриф буюрувчилар учун фаолиятини қайта тиклагани ҳақида маълум қилди.

Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилди. 22 августдан бошлаб яшил ҳудудга бошқа ташриф буюрувчилар киритилмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Республикаси Фанлар академияси ахборот хизматининг маълумот беришича, боғ 26 августдан одатий режимда фаолият олиб боради.