Бухоронинг Шофиркон туманида фуқароларнинг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилди. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ инспектори Д.Н. ва унинг таниши А.Т. 13 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга марказ раҳбари орқали ишсизлик нафақаси тайинлаб бериш эвазига 700 АҚШ доллари ва 6 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган.

Ушбу пуллар ҳисобидан фуқаро Ф.М.га 500 минг сўмни қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.