4 август куни Самарқанд вилоятида «Damas» автомобили ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Sevimli телеканалининг Zamin дастурида маълум қилинди.

Воқеа тахминан соат 4:45 лар атрофида «Самарқанд — Ғузор» А-378 автойўлининг 55 километрида содир бўлган. «Damas» ҳайдовчиси чарчаганлиги боис бошқарув вақтида ухлаб қолган. Бунинг оқибатида эса автомобиль олдинда кетаётган тиркамали «КамАЗ» машинасига бориб урилган.

Енгил автомобилнинг олд ўриндиқларида ўтирган ҳайдовчи ва йўловчи воқеа жойида вафот этган. Икки йўловчи эса жароҳат олган, улар шифохонага етказилган.