Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги Павлодар вилояти бошқармаси маҳаллий ишлаб чиқарилган АИ-95 бензинни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринишни тўхтатди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Умумий қиймати салкам 90 млн тенге (2 млрд сўмдан ортиқ) бўлган 280 тонна бензин ортилган 5 та вагон цистерна қўлга олинди. Юк антидетонатор (мотор ёнилғиларига қўшимча) сифатида декларация қилинган.

Маълум бўлишича, шартнома шартларига кўра, мамлакатдан чет эл компанияси фойдасига жами 45 млн долларлик 50 минг тонна маҳсулот олиб чиқиш режалаштирилган бўлган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.