«контрабанда» тегли мақолалар


Сурхондарёда яширинча олиб кирилаётган 10 млрд сўмлик сигаретлар тўхтатиб қолинди
19 феврал 2024, 11:16

Сурхондарёда яширинча олиб кирилаётган 10 млрд сўмлик сигаретлар тўхтатиб қолинди

«Сариосиё» темир йўл чегара божхона постида яширинча олиб кирилаётган 10 млрд сўмлик сигаретлар тўхтатиб қолинди. 402 минг қути маҳсулот Тожикистонга ўтиш учун республикага кириб келган поезд вагонидан аниқланди.

Фарғонада машинадан ноқонуний олиб кирилган 550 га яқин смартфон топилди
20 октябр 2023, 10:24

Фарғонада машинадан ноқонуний олиб кирилган 550 га яқин смартфон топилди

Фарғона вилоятида Cobalt автомобилидан Iphone 15 Pro, Iphone 15 Pro Max, Samsung Galaxy S23 Ultra каби 550 га яқин смартфон топилди. Уларнинг тахминий қиймати салкам 5,8 млрд сўмни ташкил этади.

Чегарачилар қаршилик кўрсатган контрабандачиларга қурол ишлатди, икки киши ҳалок бўлди
16 октябр 2023, 20:03

Чегарачилар қаршилик кўрсатган контрабандачиларга қурол ишлатди, икки киши ҳалок бўлди

Фарғона туманида бир гуруҳ маҳаллий аҳоли контрабанда олиб кетаётгани айтилаётган автомобилни тўхтатган чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга жароҳат етказди. Кучлар тенг бўлмагани сабабли ҳарбийлар қурол ишлатган. Натижада икки киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистонга 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретлар ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
3 октябр 2023, 19:23

Ўзбекистонга 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретлар ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Туркманистондан Ўзбекистонга поезд вагонида умумий қиймати 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу бутун сентябрь ой давомида божхонада аниқланган ва олиб қўйилган ҳажмдан ҳам кўпроқ.

Божхоначилар Ўзбекистонга қарийб 13 млрд сўмлик сигаретлар олиб кирилишининг олдини олди
21 сентябрь 2023, 19:20

Божхоначилар Ўзбекистонга қарийб 13 млрд сўмлик сигаретлар олиб кирилишининг олдини олди

Сурхондарёдаги «Болдир» божхона постида Туркманистондан келаётган поезд вагонларидан бирини кўздан кечириш чоғида 12,7 млрд сўмлик 851 минг қути акциз маркасиз сигаретлар аниқланди.

Жиззах ва Қашқадарёда салкам 15,5 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди — ДХХ
14 сентябрь 2023, 12:18

Жиззах ва Қашқадарёда салкам 15,5 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди — ДХХ

Давлат хавфсизлиги хизмати Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлади. Мусодара қилинган моддаларнинг аксар қисми Тожикистондан келтирилган.

Тошкентда 2 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди
26 июн 2023, 15:28

Тошкентда 2 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди

Янгиҳаёт туманида Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тоннадан зиёд наркотик воситалар ёқиб юборилди. Сўнгги 1,5 йилда 952 кг гиёҳвандлик, 440 минг дона кучли таъсир қилувчи ва 7 минг донадан ортиқ психотроп моддалар аниқланган.

Самарқандда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 19,8 кг гиёҳванд моддани олиб ўтмоқчи бўлди
30 март 2023, 11:40

Самарқандда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 19,8 кг гиёҳванд моддани олиб ўтмоқчи бўлди

Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегарасидан 1997 йилда туғилган маҳаллий фуқаро Тожикистондан 19 кг 799 гр опий моддасини контрабанда йўли билан олиб ўтаётганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Фото: Тошкентда 34,2 минг қути контрабанда тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди
23 ноябр 2022, 15:02

Фото: Тошкентда 34,2 минг қути контрабанда тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди

Янгиҳаёт туманидаги заводларнинг бирида 297,4 млн сўмлик 34,2 минг қути контрабанда тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. Божхона қўмитаси ноқонуний олиб кириш ҳолатлари кўпроқ водий вилоятларида учрашини маълум қилди. Йил бошидан бери 19,2 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.

Қозоғистондан Ўзбекистонга 300 тоннага яқин АИ-95 бензинини ноқонуний олиб киришга ҳаракат қилинди
10 август 2022, 18:21

Қозоғистондан Ўзбекистонга 300 тоннага яқин АИ-95 бензинини ноқонуний олиб киришга ҳаракат қилинди

Қозоғистонда бошқа юк ниқоби остида мамлакатдан Ўзбекистонга 280 тонна АИ-95 бензинини олиб чиқишга уринишнинг олди олинди. Хориж компанияси фойдасига республикадан жами 45 млн долларлик 50 минг тонна маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган бўлган.

Россияга исириқ олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
10 август 2022, 18:05

Россияга исириқ олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Новороссийск божхоначилари Ўзбекистондан келган контейнердан Россияда гиёҳвандлик моддаси ҳисобланган бир тоннадан ортиқ исириқни аниқлади. Бу ҳақда билмаган юборувчи умрбод қамоқ жазоси ва миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.

22 та божхона постини замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 370 млрд сўм ажратилади
17 феврал 2022, 15:59

22 та божхона постини замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 370 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистонга йил бошидан бери 364 кг гиёҳвандлик воситаси ҳамда 181 млрд сўмлик товарлар ноқонуний кириб келишининг олди олинган. Шавкат Мирзиёев контрабандага қарши курашиш мақсадида 80 фоиз товар кириб келадиган 22 та божхона постини 3D-сканер, рентген аппарати, видеокузатув камераси, транспорт тарозиси каби ускуналар билан жиҳозлашга кўрсатма берди. Бунинг учун эса 370 млрд сўм йўналтирилади.

Симоб ва платинани 530 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
23 октябр 2021, 17:46

Симоб ва платинани 530 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

ДБҚ ва ДХХ ходимлари Хоразмда 530 минг долларга симоб ва қуйма платина сотишга уринган шахсларни қўлга олди. Металларнинг ҳақиқий нархи — 103 минг доллар.

Қозоғистонга 1 млн доллар маблағларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди
4 май 2021, 13:32

Қозоғистонга 1 млн доллар маблағларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди

1 млн доллардан ортиқ маблағларни юк поезди орқали ноқонуний йўл билан Қозоғистонга олиб чиқиб кетишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Шоҳи-Зиндадан ўғирланган кошинлар Лондондан Ўзбекистонга қайтарилади
12 октябр 2020, 14:24

Шоҳи-Зиндадан ўғирланган кошинлар Лондондан Ўзбекистонга қайтарилади

Британия музейи Самарқанддаги Шоҳи-Зинда мажмуасига тегишли ўғирланган олтита кошин партиясини Ўзбекистонга қайтаради. Улар январь ойида Лондоннинг Хитроу аэропортида қўлга туширилган.

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган суяксиз гўшт тўхтатиб қолинди
18 июн 2020, 09:05

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган суяксиз гўшт тўхтатиб қолинди

Жиззахдаги ЙПХ масканида Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган гўшт тўхтатиб қолинди. Гўшт суяксиз бўлгани учун қайси ҳайвонга тегишли экани ҳозирча номаълум, аммо қорамол ва қўй гўшти эмас, деган хулосага келинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг