Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 14 июль куни «Ёқилғи энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 30 июндаги 348-сонли ҳукумат қарорининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорга имзо чекди. «Газета.uz»да ҳужжат нусхаси мавжуд.

Аввалроқ ёзганимиздек, 15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари, компаниялар, иссиқлик электр станциялари ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нархлар оширилиши режалаштирилганди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги аниқлик киритишича, «ишчи гуруҳ аҳоли ва бизнес вакилларининг таклифларини ўрганишда давом этмоқда».