Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайдиган «Малик» ва «Оқолтин» чегара божхона пунктлари фаолияти 12 июль кунидан бошлаб қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев хабар қилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» чегара божхона постининг «Малик» (Қозоғистон томонидан — «Сирдарё») ва «Оқолтин» (Қозоғистон томонидан — «Целинный») чегара божхона пунктлари фаолияти пандемия сабабли тўхтатилган эди.

Мазкур чегара божхона пунктларининг иш фаолияти фақат куннинг ёруғ вақтида фаолияти олиб бориб, ушбу пунктлар орқали енгил турдаги автотранспорт воситалари ва фуқаролар божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Фото: Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси.

Sputnik агентлигининг Қозоғистон ССВ хабарига таяниб маълум қилишича, коронавирус инфецияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Россия ва Ўзбекистон билан давлат чегараси орқали 12 та автомобиль ўтказиш пунктлари фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Унга кўра, ️Россия билан чегарада: «Кондибай», «Акбалшик», «Қизил Жар», «Наиза», «Жезкент», «Баитанат», «Коянбай», «Орда», «Шаган», «Карашатау» чегара пунктлари ҳам ўз фаолиятини қайта бошлаган.