«Нукус» аэропорти фаолияти комендантлик вақтида чекланади, деб хабар берди «Uzbekistan Airports».

«Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва президент қарори ижросини таминлаш мақсадида „Нукус“ аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик соат 21:00 дан 07:00 гача чекланади», — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан «Uzbekistan Airways» АЖнинг 2022 йил 3 июль куни Тошкент — Нукус — Тошкент йўналиши бўйича HY017/HY018 рейслари бекор қилинди.

Рейси бекор бўлган йўловчилар манзилига 4 июль куни етказилади. Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилганини маълум қилди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввалроқ, «Газета.uz» мухбири Шухрат Латипов намойишлардан кейинги Нукус шаҳри ҳақида фоторепортаж тайёрлаганди.