Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалапоғистондаги вазият юзасидан баёнот билан чиқди.

«Ўзбекистон — Қозоғистоннинг қардош қўшниси, ишончли иттифоқчиси ва стратегик шериги. Шунинг учун Қозоғистонда дўст қўшни мамлакатдаги воқеаларни хавотир билан қарши олишди», — дейилади муносабатда.

«Ўзбекистон олий раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Ишончимиз комилки, биродар Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбир — Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдум арафасида тинчлик ва барқарорлик қарор топади», дейилади хабарда.

ТИВ Қозоғистон Ўзбекистон билан абадий дўстлик тўғрисидаги шартномалар (1998 йил 31 октябрь) ва Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномалар (2013 йил 14 июнь) ҳамда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация (2021 йил 6 декабрь) доирасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш жараёнига қатъий амал қилишини қайд этди.