26 июнь куни Наманган вилоятининг Норин туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро ўз уйида осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда Наманган вилояти прокуратураси 29 июнь куни маълум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, 1989 йилда туғилган Н. А. оилали ва бир нафар фарзанднинг отаси бўлган. У ҳайдовчилик мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Текширув давомида маълум бўлишича, марҳум охирги вақтларда электрон қимор ўйинида ютқазиб қўйган ва шу сабабли оиласида келишмовчиликлар келиб чиққан. Бунинг оқибатида унинг руҳиятида салбий ўзгаришлар кузатилган.

Ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.