Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-май ойларида қиймати 335 млн долларга тенг бўлган 615,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида акс этган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44 минг тоннага кўпроқни ташкил этди. Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида қиймати 291,6 млн долларга тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

2022 йилнинг 5 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

  • мева ва резаворлар — 61 минг тонна;
  • қуритилган мева ва резаворлар — 17,6 минг тонна;
  • сабзавотлар — 498 минг тонна;
  • карам — 127,8 минг тонна;
  • помидор — 41,4 минг тонна;
  • узум — 10,1 минг тонна;
  • майиз — 32,8 минг тонна;
  • ерёнғоқ — 9,4 минг тонна;
  • тарвуз-қовун — 4,1 минг тонна.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида ички бозордаги сабзавотлар йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчи ўринни қайд этди — ўтган йилнинг май ойига нисбатан 32%га қимматлаган. Шунингдек, ички бозордаги мевалар нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,3%га ошганини кўриш мумкин.