Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари 13 май куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.

«Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган», — дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, 2004 йилдан буён БААни бошқариб келаётган Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 13 май куни 73 ёшида вафот этди. 14 май куни эса БААнинг Федерал Олий кенгаши валиаҳд, шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи Бирлашган Араб Амирликлари президенти этиб сайлади.

Янги сайланган президентга Шавкат Мирзиёев кеча табрик хати йўллаган эди.