Гидрометеорология маркази 3−4 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши ҳақида хабар берган эди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

3−4 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, 4 майда эса Фарғона водийсидаги вилоятларнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

3−4 майда республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17−22 метргагача кучаяди. Бугун баъзи жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

Кундуз ҳаво ҳарорати +22…+25 даража илиқгача пасаяди.

3−5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

4 май учун об-ҳаво прогнози

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 май куни Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7−12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17−22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +7…+12, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси +15…+17, кундузи +23…+25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси +10…+15, кундузи +23…+28 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси +12…+17 даража илиқ, кундузи +25…+30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси +12…+17, кундузи +22…+27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси +15…+20 даража илиқ, кундузи +25…+30 даража иссиқ бўлади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси +14…+19, кундузи +22…+27 даража илиқ бўлади.