Uzbekistan Airways 21 майдан бошлаб Тошкент-Батуми-Тошкент халқаро йўналиши бўйича мавсумий қатновларни амалга оширади, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Тошкентдан денгиз соҳилидаги курорт шаҳрига парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Тошкент — Батуми йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 386 569 сўмдан (багажсиз) ва 2 746 353 сўмдан (багаж билан), Тошкент — Батуми — Тошкент йўналиши бўйича эса 4 070 059 сўмдан (багажсиз) ва 4 621 728 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Коронавирус чекловлари туфайли Грузияга кириш шартлари авиакомпания веб-сайтида кўрсатилган. Шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкентдан Грузия пойтахти Тбилисига ҳам қатновларни амалга оширади.