Ўзгидромет кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, бугун Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.

Жумладан:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.