Ҳукуматнинг 22 апрелдаги [207-сонли] қарори билан Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

У 2020 йил май ойи ўрталаридан бери Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

Маълумот учун, Шерзод Кудбиев (1981 й. т.) Фарғона политехника институтини тамомлаган (мутахассислиги — молия ва кредит). Вазир бўлишига қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

2015−2016 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари бўлиб ишлаган.