Шерзод Кудбиев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокими лавозимига тайинланди, гувоҳлик бермоқда туман ҳокимияти сайти.

Туманнинг янги раҳбари (1981 йил 12 апрелда Фарғонада таваллуд топган) — Фарғона политехника институти битирувчиси (мутахассислиги: молия ва кредит).

Бунга қадар — 2015 йилдан — Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

Унгача — 2012−2015 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори бўлган.

2010−2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган департаменти етакчи мутахассиси, 2007−2010 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Мирзо Улуғбек туманининг аввалги ҳокими Шомансур Аҳмедов фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани сабабли лавозимидан четлатилган эди.