Бош вазирнинг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди. Бу президентнинг Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштиришга оид қарорида акс этган, деб хабар берди Нигоҳ Telegram-канали.

Унинг ўрнига бош вазирнинг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими киритилди.

Ушбу лавозимга Бобир Исламов тасдиқланди ва шу муносабат билан у Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

У 1984 йил 4 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Абу Райхон Беруний номли Тошкент Давлат техника университетида бакалавриатни, 2007 йилда мазкур университетнинг магистратурани тамомлаган. 2010 йилда Банк-молия академиясида таҳсил олган. Геология минералогия фанлари номзоди.

Бобир Исламов 2017 йилда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар қўмита раиси лавозимларида фаолият юритган.