Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёз фасли каби қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея маълум қилди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб чоршанба кунига келиб кундузи +30, +33 даражагача кўтарилади, бу иқлимий меъёрдан +8, +10 даражага юқори.

4−5 апрель кунлари шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида республика бўйича юқори ва ўрта қават булутлари кузатилади, аммо қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда 7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат +23, +28 даражагача бироз пасаяди.