28 март куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома берди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Лоукостер Sukhoi Superjet 100 (RRJ-95B) самолётларида «Ростов-на-Дону- Самарқанд- Ростов-на-Дону», «Ростов-на-Дону- Урганч- Ростов-на-Дону», «Краснодар- Урганч- Краснодар» ва"Минеральные Воды- Урганч- Минеральные Воды" йўналишларида парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Март ойи аввалида Россиянинг «Аэрофлот», S7 ва Smartavia авиакомпаниялари халқаро рейслар бекор қилингани ҳақида маълумот берган эди. Улар бирваракайига бир нечта Ўзбекистон шаҳарларига учишни бошлашди.

Қарор Ғарб давлатлари томонидан Россия авиакомпанияларига янги самолётлар, эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар сотишни тақиқлашни назарда тутувчи санкциялар жорий этилиши муносабати билан қабул қилинди. Кейинчалик Росавиация авиаташувчиларга Россияда ишлаб чиқарилган (масалан, Superjet 100) ёки Россия компанияларидан лизингга олинган самолётларда чет элга парвоз қилишни тавсия қилди.

25 март куни «Россия» авиакомпанияси («Аэрофлот» таркибига кирувчи) апрель ойидан Superjet 100 самолётларида Сочидан Ўзбекистоннинг бешта шаҳри — Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Урганч ва Фарғонага мунтазам рейслар йўлга қўйилиши ҳақида эълон қилди.