15 март кунги коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан карантин чекловларининг айримлари юмшатилмоқда, деб хабар берди Туризм ва маданият мерос вазирлиги.

Унга кўра, 2022 йилнинг 16 мартдан эмланганлик сертификати ёки паспортига эга чет эл фуқароларидан Ўзбекистонга киришда ПЗР-тест натижаси талаб этилмайди.

Сертификат ёки паспорти бўлмаганда камида 72 соат олдин топширилган ковидга манфий ПЗР-тест талаб этилади. Ҳар иккиласи ҳам бўлмаган тақдирда эса чегара ўтиш пунктларида манфий натижали экспресс-тест маълумотномага (электрон QR code) эга бўлиши шарт қилиб белгиланди.

Қолаверса, Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали икки мамлакат фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди. Барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.

Маълумот ўрнида, икки мамлакат фуқаролари учун пиёда чегараларни кесиб ўтиши бўйича ўзаро тақиқлар мавжуд эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани (E-VISA) расмийлаштириш ва бериш тизими фаолияти қайта тикланади.

Аввалроқ, 1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилингани ҳақида ёзгандик.