Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни муҳим сиёсий тадбир — президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 март куни Туркманистонда бўлиб ўтган президентлик сайловида Сердар Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз билан мамлакатнинг янги раҳбари этиб сайлангани маълум қилинган эди. Сардор Бердимуҳамедов Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли ҳисобланади. У 40 ёшида мазкур лавозимни эгаллади.