«табрик» тегли мақолалар


Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи кириб келгани билан табриклади
11 март 2024, 22:01

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи кириб келгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев табригида ушбу ойда «халқ манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш» ишлари янада кўпроқ бўлишини айтди. «Юртимиз мусулмонларининг ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди», — деди у.

Президент Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижа кўрсатган спортчиларни табриклади
9 октябр 2023, 12:05

Президент Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижа кўрсатган спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев XIХ ёзги Осиё ўйинларида 71 та медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни табриклаб, олтин медалларнинг ярмини қизлар қўлга киритганидан мамнунлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтадиган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
20 апрель 2023, 21:57

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини Республика куни билан табриклади
25 октябр 2022, 18:19

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини Республика куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатнинг миллий байрами — Республика куни муносабати билан табрик йўллади. Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон президентига мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, қозоқ халқига эса фаровонлик, бахту саодат ва равнақ тилади.

Ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ва сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифа — президент
21 октябр 2022, 10:12

Ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ва сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифа — президент

Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — давлат тили байрами билан ўзбек халқини табриклади. Бу борада ахборот-коммуникация технологияларининг тилини ўзбекчалаштириш, ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ҳамда сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифадир, дея таъкидлади президент.

Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади
27 июн 2022, 21:26

Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларига табригида улар фаолиятига тўсқинликлар демократик ислоҳотларга қарши ҳаракат сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлади. «Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим», — деди у.

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»
24 май 2022, 23:47

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик йўллади
15 май 2022, 11:07

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади
15 март 2022, 13:58

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади.

Президент: Ўқитувчилар ва зиёлилар — Учинчи Ренессанснинг таянч устунлари
30 сентябрь 2021, 02:10

Президент: Ўқитувчилар ва зиёлилар — Учинчи Ренессанснинг таянч устунлари

Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва мураббийларга табригида таълим соҳасининг асосий вазифаларидан бири «фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, Ватан ва халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қила оладиган, замонавий, кенг фикрлайдиган ёшлар авлодини шакллантиришдан иборат» эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади
19 июл 2021, 19:50

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклаб, пандемия шароитида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш халқ ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарор эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни қайта сайлангани билан табриклади
12 октябр 2020, 17:26

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Томонлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар учун янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

«Ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳим» — Шавкат Мирзиёев
12 август 2020, 15:30

«Ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳим» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Ўзбекистон президенти ўз табригида пандемия ва бошқа муаммолар шароитида ёшлар овозига қулоқ тутиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ёшлар иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади
10 август 2020, 14:49

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади.

Президент ОАВ ходимларини табриклади ва профессионалликка чақирди
26 июн 2020, 21:08

Президент ОАВ ходимларини табриклади ва профессионалликка чақирди

Аксарият ахборот воситаларида ижтимоий салмоғи енгил бўлган, ҳисобот ва баландпарвозлик руҳидаги материаллар ҳануз устунлик қилмоқда, дейилади Президентнинг ОАВ ходимлари байрами муносабати билан табригида. Давлат раҳбари, шунингдек, айрим журналист ва блогерларда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги жамоатчиликни ташвишлантираётганини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг