Иорданияда 13 март куни бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунлари сарҳисоб қилинди. Ўзбекистон терма жамоаси турнирда энг кучли бўлди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. Иккинчи ўринда Қозоғистон, учинчи ўринда Ҳиндистон терма жамоаси.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани 6 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади:

Олтин медаллар:

-48 кг: Илҳомжон Эргашев
-50 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Жафарбек Шахбозов
-75 кг: Темурбек Абдувоҳидов
-80 кг: Раҳмонжон Қодиров
+ 80 кг: Озодбек Алиев

Кумуш медаллар:

-52 кг: Суннатилла Ўктамалиев
-54 кг: Мирошох Норқосимов
-57 кг: Фаррух Тўлаганов
-60 кг: Мирзакамрон Юнусов
-63 кг: Хожиакбар Қудратов

Бронза медали:

-66 кг: Сардор Дилолов

Ўсмир қизлар жамоаси эса мусобақада 5 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди:

Олтин медаллар:

-46 кг: Жасмин Тоҳирова
-48 кг: Зилолахон Юсупова
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-70 кг: Ойша Тоирова
+80 кг: Собирахон Шахобиддинова

Кумуш медаль:

-52 кг: Раҳима Бекниязова

Бронза медаллари:

-50 кг: Хилолахон Машрабова
-63 кг: Рухшона Шакарова
-66 кг: Фарида Зарипова
-75 кг: Санобар Бозорбоева
-80 кг: Рухшона Парпиева