1 март ҳолатига Ўзбекистонда 95 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу аввалги кун билан деярли бир хил — 96.

Бундан ташқари, 11 та пневмония ҳолати (бир кун аввал — 12 та) қайд этилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

2020 йилнинг март ойида пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 236,5 минг нафарни ташкил этди.

Фото: ССВ.

Сешанба куни одатдагидек ковид юқтириб олганларнинг кўпроқ қисми Тошкент шаҳрида аниқланган — 57 нафар. Тошкент вилоятида 13 та ҳолат қайд этилган.

Кун давомида 1 киши вирус асоратлари оқибатида вафот этди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1637 нафарни ташкил этади.