2 март, чоршанба куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида шприц ва уларни хавфсиз утилизация қилиш учун қутилардан иборат умумий қиймати 669 минг АҚШ долларига тенг бўлган юк етиб келди. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Шприцлар жорий йилнинг март ойи ўрталарида етказиб бериш режалаштирилган Pfizer-BionNTech вакцинаси билан эмлаш учун ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, ЮНИСЕФ томонидан COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга ушбу механизм доирасида ҳамда хайрия қилинган Covid-19 га қарши вакциналарининг умумий сони 12,67 миллион дозага етди. Уларнинг умимий қиймати 97,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

25 февраль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев март, июнь ва июль ойларида яна 4 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинишини маълум қилганди.

Фото