Фарғона водийсидаги АГТКШлар 18 февраль соат 14:00 дан 19 февраль соат 06:00 гача фаолиятини тўхтатади, дея хабар берди «Ўзтрансгаз».

«Республикада бир неча кун давомида кузатилган совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли, истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа обектлари, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни узлуксиз ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бирламчи вазифа саналади», — дейилган компания хабарида.

Қайд этилишича, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий этилмоқда. Вақтинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади ҳамда АГТКШлар тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтади.