Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиши хавфи ҳақида эълон берди.

Хабарда айтилишича, Чимён ҳудудида 15 феврал соат 08:00дан 15 феврал 08:00 гача қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

Фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни ва «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмаслик сўралган.

Шунингдек, ФВВ Қамчиқ довонининг 193-километридан 263 километригача бўлган масофасида қор ёғаётгани сабабли ҳайдовчиларни огоҳлантирди.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда», — дейилади хабарда.

ФВВ ҳайдовчилардан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўради.