Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари электр энергияси таъминотидаги оммавий узилишлар сабабли тўхтаб қолган Чимёндаги осма йўлдан 20 нафар, Билдирсойдаги осма йўлдан эса 60 кишини эвакуация қилди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Amirsoy тоғ-чанғи курортида электр таъминоти узилганидан 10 дақиқа ўтиб қайта тикланди, дея маълум қилди оромгоҳ вакиллари. У ерда қутқарувчиларга эҳтиёж қолмаган.