«блэкаут» тегли мақолалар


Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» ташкил этилади
25 март 2022, 16:21

Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» ташкил этилади

Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилади. Марказга ягона электр энергетика тизимини бошқариш, ушбу тизимнинг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель ишлашини таъминлаш, авария ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш каби вазифалар топширилади.

Январь ойидаги блэкаутга Ўзбекистондаги узилиш сабаб бўлган — давлатлараро комиссия
16 март 2022, 15:32

Январь ойидаги блэкаутга Ўзбекистондаги узилиш сабаб бўлган — давлатлараро комиссия

25 январь куни Марказий Осиё мамлакатларида электр энергиясининг оммавий узилишига Ўзбекистон энергетика тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Авария сабабларини ўрганиш бўйича давлатлараро комиссия шундай хулосага келди.

Марказий Осиё ягона энергоҳалқаси қандай ишлайди?
31 январ 2022, 10:40

Марказий Осиё ягона энергоҳалқаси қандай ишлайди?

«Энергия» мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази директори Хамидилла Шамсиев Марказий Осиё ва Жанубий Қозоғистон ягона энергетика ҳалқаси қандай ишлашини тушунтириб берди.

«Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги муаммо ҳақида
29 январ 2022, 22:06

«Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги муаммо ҳақида

Президент сешанба куни кузатилган энерготизимдаги носозлик ҳақида фикр билдирар экан, айнан нимадан кўпроқ қўрққанини маълум қилди. «Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим. 1982 ё 1983 йил Сирдарёда олтита станция ҳам ёниб кетган», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, у тизимдаги раҳбарларга ҳар дақиқада аҳолини вазиятдан хабардор қилиш бўйича топшириқ берганини таъкидлади.

Блэкаутлар — электр таъминотидаги йирик узилишларнинг иқтисодий зарарлари
26 январ 2022, 22:27

Блэкаутлар — электр таъминотидаги йирик узилишларнинг иқтисодий зарарлари

Бугунги кунда аҳолининг кундалик ҳаёт тарзи, иқтисодиётнинг қатор ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқларининг узлуксиз фаолияти бевосита электр энергияси таъминоти билан боғлиқ. Электр энергияси таъминотидаги кенг кўламли узилишлар жамиятга ва иқтисодиётга жуда катта зарар келтиради. «Газета.uz» мақоласида блэкаутлар ва уларнинг иқтисодий зарарлари ҳақида сўз юритилади.

«Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги носозликлар ҳақида
26 январ 2022, 17:31 1

«Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги носозликлар ҳақида

Президент сешанба куни энерготизимда юзага келган носозликларга муносабат билдириб, узоқ ҳудудлардаги техноген офатлар Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаслигини таъкидлади. «Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, барча соҳа ва идоралар ходимлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Энергиясиз тунги Тошкент
26 январ 2022, 01:38

Фото: Энергиясиз тунги Тошкент

Ноодатий қоронғу кўчалар, чироқ тутган ўткинчилар, ишламайдиган банкоматлар, кун бўйи постини тарк этмаган йўл назоратчилари — энергиясиз қолган Тошкент «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов объективида.

Фото: Чироқсиз Тошкент
25 январ 2022, 23:24

Фото: Чироқсиз Тошкент

Ярим кундан кўпроқ вақтдан буён Тошкентнинг айрим қисмларида электр энергияси мавжуд эмас. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тун соатларда пойтахт бўйлаб сайр қилди.

Тартибни сақлашга «ИИВнинг барча шахсий таркиби жалб этилган»
25 январ 2022, 23:11

Тартибни сақлашга «ИИВнинг барча шахсий таркиби жалб этилган»

ИИВ бутун мамлакат бўйича электр ўчиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш, йўлларда тартибни таъминлаш ва мол-мулкларни қўриқлашга барча шахсий таркиб жалб этилганини маълум қилди.

Тошкентаги иситиш тизими 3−4 соат ичида тўлиқ ишлай бошлайди
25 январ 2022, 19:16

Тошкентаги иситиш тизими 3−4 соат ичида тўлиқ ишлай бошлайди

Тошкентдаги марказий иситиш қозонхоналари 3−4 соат оралиғида тўлиқ иш режимига ўтади ва хонадонлар исий бошлайди.

Тошкентда ичимлик суви таъминоти 6 соат ичида тўлиқ тикланади (янгиланди)
25 январ 2022, 18:11

Тошкентда ичимлик суви таъминоти 6 соат ичида тўлиқ тикланади (янгиланди)

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда 6 соат ичида сув таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади.

Метродан 415 нафар йўловчи эвакуация қилинди
25 январ 2022, 17:55

Метродан 415 нафар йўловчи эвакуация қилинди

ФВВ қутқарувчилари пойтахт метрополитенидан 415 нафар йўловчини эвакуация қилди. Поп туманидаги темирйўлда юк поезди тўхтаб қолганлиги қолганлиги учун ундан 40 км узоқликда йўловчи поезд ҳам тўхтаб қолган.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди
25 январ 2022, 17:40

Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Энергетика вазирлиги бошқа ҳудудларда электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қилди.

Вазият шахсан президент назорати остида — Шерзод Асадов
25 январ 2022, 17:17

Вазият шахсан президент назорати остида — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Ўзбекистонда электр энергияси ўчиши билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди. «Барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ», — дея таъкидлади у.

Ўзбекнефтгаз тизимидаги 64 та кон ҳамда нефть ва газ ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди
25 январ 2022, 17:05

Ўзбекнефтгаз тизимидаги 64 та кон ҳамда нефть ва газ ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда электр энегрияси ўчиши ортидан «Ўзбекнефтгаз» тизимидаги 64 та конлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 3 та газни қайта ишловчи завод (Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ва «Uzbekistan GTL») ҳам ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳозирда суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар мавжуд эмас.

Энерготизимдаги узилишлар сабабини бош вазир ҳузуридаги комиссия ўрганади
25 январ 2022, 16:28

Энерготизимдаги узилишлар сабабини бош вазир ҳузуридаги комиссия ўрганади

Президент топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган йирик узилишлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Фото: Тошкент «блэкаут» вақтида
25 январ 2022, 15:17

Фото: Тошкент «блэкаут» вақтида

«Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам «блэкаут» вақтида пойтахтни тасвирга олди. Ҳозирда Тошкентда электр энергиясини етказиб бериш қисман тикланган.

Қутқарувчилар осма йўллардан 80 кишини олиб тушди
25 январ 2022, 14:14

Қутқарувчилар осма йўллардан 80 кишини олиб тушди

Қутқарувчилар Чимён ва Билдирсойда электр энергияси узилган вақтда осма йўлларда қолиб кетган 80 кишини эвакуация қилди. Amirsoy курортида эса электр тезда қайта тиклангани учун ФВВ ёрдамига эҳтиёж қолмаган.

Фото: Тошкентдаги «блэкаут»
25 январ 2022, 13:42 1

Фото: Тошкентдаги «блэкаут»

«Газета.uz» мухбири электрсиз қолган шаҳар бўйлаб сайр қилиб, йўл назоратчиларининг тирбандликларни қандай бошқараётгани, шаҳарликларнинг эса ишлаётган банкоматларни қидираётганию қоронғуда харидларни қандай амалга ошираётганини суратга олди.

Тошкент метроси ҳаракати вақтинча тўхтатилди
25 январ 2022, 11:37

Тошкент метроси ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистон ва минтақанинг энерготизимидаги йирик авария туфайли, Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Кўчаларда ҳаракатни ЙПХ инспекторлари бошқармоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг