Бош прокурорнинг буйруғига асосан Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар берди вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.

Мазкур тайинловга қадар у Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Сирожиддин Эшқувватов 2011 2014 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.