14 январь куни юртимизда 876 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу олдинги кун қайд этилган ҳолатдан 52 тага кўп. Кунлик касалланиш кетма-кет 7 кун давомида ортмоқда.

Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери ушбу касалликка чалинганлар сони 204173 (+876) нафарни ташкил этмоқда. Жума куни аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрига (450 нафардан ортиқ бемор) тўғри келган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (135 нафар), Жиззах вилояти (53 нафар), Самарқанд вилояти (48 нафар) ва Хоразм вилоятлари (37 нафар) қайд этилган.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1513 нафарни ташкил қилди. Бундан ташқари, касалликдан соғайганлар жами 198 283 (+341) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоиз экани айтилди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни 824 кишида вирус аниқлангани хабар қилинганди.