13 январь, пайшанба куни Ўзбекистонда яна 824 киши коронавирусга чалинди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Бу олдинги кун қайд этилган ҳолатдан 110 тага кўп. Кунлик касалланиш кетма-кет 6 кун ортиб бормоқда.

Пандемия бошлангандан бери ушбу касалликка чалинганлар сони 203297 нафарга етди.

13 январь куни аниқланган ҳолатларнинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳрида аниқланган (434 киши). Тошкент вилоятида 124 ҳолат, Жиззаҳда 47, Самарқандда эса 41 ҳолат қайд этилган.


Шунингдек, яна 3 киши вирусдан вафот этди. Шу тариқа коронавирус қурбонлари сони жами 1511 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 28 августида сўнгги бор кунлик касалланишлар сони 800 нафардан ошган эди.