Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Ўзбекистоннинг 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан мамлакатга олиб кирилаётганда 2022 йил 31 декабрга қадар божхона тўловларининг ноль ставкалари қўлланиладиган беш тоифадаги товарлар рўйхати тасдиқланди.

ТН ВЭД Коди

Товар номи

Қарор қабул қилингунга қадар бож ставкаси (товарнинг божхона қийматидан фоизда).

1.

0207

0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқбоп маҳсулотлар

10

2.

1101 00

Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни (10%)

10

3.

1104

1006-товар позицияси кўрсатилган гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган (масалан, оқшоқ ёки янчилган кўринишда пўсти тозаланган, босилган, ёрма қилиб қайта ишлов берилган, оқланган) бошоқли донлар

бутун, ёрма кўринишида босилган ёки янчилган бошоқли дон муртаги

10

4.

1512

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари

5

5.

3401

Совун;

таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, бруслар шаклидаги ёки қолипланмаган буюмлар кўринишидаги совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар
суюқлик ёки крес кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, таркибига совун қшилган ёки қўшилмаган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;

20, бироқ 0,50 долл./кг

3402

Юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар (совундан ташқари);

таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган (3401-товар позициясидан ташқари) юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан, ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари

20, бироқ 0,50 долл./кг

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб ўсимлик мойи, кунгабоқар уруғлари ҳамда зиғир ва соя импорти, шунингдек, ўсимлик мойини ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш айланмасига (пахта ёғидан ташқари) ҚҚС ставкаси нолга тенглаштирилган эди.

10 октябрдан 31 декабргача гўшт (мол, қўзи, товуқ), тирик ҳайвонлар (чорвачилик ва парранда) ва уларнинг сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқларни Ўзбекистонга олиб киришда ҳам ҚҚС тўлашдан озод этилди.

Ҳукумат парламентга мазкур озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкасини тўрт ойга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди.