Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) Қозогистонга Коллектив тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди. Бу ҳақда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши раиси, Армения Республикаси бош вазири Никол Пашинян ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

«Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва суверенитетига, шу жумладан, ташқи аралашуви йўли билан таҳдид муносабати билан, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Коллектив хавфсизлик шартномасининг 4-моддасига мувофиқ, ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучларини чекланган муддатга Қозоғистон Республикасига юборишга қарор қилди», — деб ёзди у.

У мазкур қарор Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мурожаати билан қабул қилинганини қайд этди.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги тартибсизликларни халқаро террористик агрессив ҳаракат деб атаб, КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан ёрдам сўраганди. Шунингдек, у аксилтеррор операция бошланганини маълум қилди ва Олмаотада аэропорт қўлга олинганини тасдиқлаганди.