1 январдан бошлаб Давлат хизматлари маркази ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирча мазкур хизмат барча марказларда ҳам мавжуд эмас. 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати мавжуд бўлган Давлат хизматлари марказлари рўйхати:

  • Тошкент шаҳри — Миробод, Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт, Чилонзор туманлари Давлат хизматлари марказларида;
    6 январдан эса Яккасарой, Юнусобод, Сергели, Мирзо Улуғбек туманлари ДХМда;

  • Тошкент вилояти — Нурафшон шаҳар ДХМда;

  • Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳар ДХМда;

  • Андижон вилояти — Андижон шаҳар ДХМда;

  • Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар ДХМда;

  • Хоразм вилояти — Урганч шаҳар ДХМда;

  • Жиззах вилояти — Жиззах шаҳар ДХМда;

  • Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар ва Шаҳрисабз шаҳар ДХМда;

  • Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳар ва Денов тумани ДХМда;

  • Бухоро вилояти — Бухоро шаҳар ДХМда;

  • Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳар ДХМда;

  • Навоий вилояти — Навоий шаҳар ДХМда.

Маълум қилинишича, ДХМда хизматлар экстерриториаллик тамойили асосида (рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар) тақдим этилади. Бунда биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварига тенг, яъни айни дамда 270 минг сўм (аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).