Қозоғистон президенти топшириғига кўра тузилган ҳукумат комиссияси суюлтирилган газ нархининг 120 тенгега (деярли 3 минг сўм) кўтарилишига қарши Ақтау шаҳридаги «Ынтымак» майдонида норозилик намойиши ўтказган фаоллар билан учрашди, деб хабар берди Tengrinews.kz.

Йиғилишда «Казмунагаз» миллий компаниясининг ижтимоий масъулияти доирасида Ақтау ташаббус гуруҳи билан суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида литрига 50 тенгедан нарх белгилаш бўйича музокаралар чоғида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, фаолларга майдонда бўлганлар жавобгарликка тортилмаслигига кафолат берилди.

Томонлар, шунингдек, барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олдилар.

Аввалроқ Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи ошишига қарши норозилик акцияларида иштирок этгани хабар қилинган эди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев муаммога «ўзаро мақбул ечим» топиш мақсадида Ақтауда ҳукумат комиссияси ишбошлаганини маълум қилди.