3 декабрь куни «Тошкент метрополитени» ДУК раҳбариятининг йиғилишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди, дея хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

Йиғилишда тирбандликларнинг олдини олиш, йўловчиларга қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида поездлар ҳаракати жадвалини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Метрополитен барча йўналишларда «тиғиз пайтларда» оралиқ интервалларини максимал даражада қисқартириш ва барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қўшимча ҳаракат таркиблари сонини кўпайтириш белгиланди.

Метронинг асосий иш фаолиятига таъсир қилмаган холда «Чилонзор» электродепоси тасарруфидаги ҳаракат таркиблари носозилкларни аниқлаш учун техник кўрикдан ўтказилади.

Метрополитен 2021 йилнинг сўнгги 6 ойлик даврида қайд этилган ҳаракат таркибларининг техник носозлик туфайли линиядан четлатилганлиги ҳолатлари сони, носозлик сабаблари, носозлик қайд этилган ускуна ёки тизимлар тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлайди.

Ер усти халқа йўли қурилиш ишларининг 2-босқичи 8−9−10−11-метро бекатларининг қурилиш ҳолати ўрганилиб, камчиликлар бўйича маълумотлар тайёрланиши белгиланди.