Жорий йилнинг 1−2 декабрь кунларида Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ушбу кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25−28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлар кўтарилиши кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 1−2 декабр ь кунларида хорижий жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани хабар қилинганди. Ҳарорат кечалари +6…+9 даража илиққача, кундуз кунлари +17…+22 даража илиққача кўтарилиши айтилган. Бу декабрь ойи боши учун бўлган меъёрдан +8…+11 даражага юқори ҳисобланади.