Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда. Тушдан сўнг ҳаво +12…+17 даража илиққача исийди, кечалари ҳаво ҳарорати +3…+6 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

1−2 декабрда хорижий жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +6…+9 даража илиққача, кундуз кунлари +17…+22 даража илиққача кўтарилади. Бу декабрь ойи боши учун бўлган меъёрдан +8…+11 даражага юқоридир.

Фақат 2 декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

3 декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республиканинг қолган ҳудудларига тарқалади. Республиканинг айрим туманларида (шимолий ҳудудлар ва Фарғона вилоятидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли истисно эмас. 3 декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +13…+18 даража илиқни ташкил этади.