Тошкент шаҳар Янги ҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда шаҳар Электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 25 ноябрь куни Янги ҳаёт тумани ҳудудида жойлашган 220 кВли «Сергели» подстанциясидан таъминланувчи юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғининг қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши муносабати билан мазкур тармоқда вақтинча узилишлар кузатилади.

Таъмирлаш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, айрим МФЙлар, тадбиркорлик субъектлари, маиший объектлар ва аҳоли истеъмолчилари соат 11:00 дан 16:00 гача вақтинча таъминотдан ажратилиши айтилган.

Жумладан, Шокир ариқ кўчаси, 2А, 3А, 3Б, 5А,7А, 8, 9, 10 қурилиш дахаларидаги янги уйлар, шунингдек, «Янги ҳаёт», «Орият», «Янги умид», «Ташаббус», «Ҳумо», «Янги турмуш», «Марҳамат», «Гулшанобод» ва «Олчазор» МФЙлар тармоқдан вақтинчалик узиб қўйилиши кутилмоқда.