17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси Фарғона тумани Гулшан МФЙ Само кўчасидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли Х.А (эркак) ва бирга яшовчи 31 ёшли ўғли Х.Б яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш натижасида ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади,дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси, Ургут туманида бир аёл ва унинг икки вояга етмаган фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, 2020 йилда мамлакат бўйича 93 киши ис газидан вафот этган.