ДХХ томонидан Андижон вилоят прокуратурасида масъул лавозимда ишловчи ходим пора олаётган вақтда ушланган. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

«12 ноябрь куни соат тахминан 23.00 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.

Сентябрь ойида Жиззах ва Самарқандда ҳам прокурорлар пора билан қўлга тушган эди.