2000 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистондан 1 107 854 нафар фуқаро хорижий давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетган. 20 йил ичида мамлакатга кўчиб келган хорижликлар сони 11 баравар кам — 99 341 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси «Газета.uz» сўрови асосида маълум қилди.


Ўзбекистондан доимий яшаш учун бошқа давлатларга кетганлар сони.

Ўзбекистондан энг кўп кўчиб кетганлар сони 2005 йилда — 104,9 минг киши, энг ками — 2019 йилда (13229 нафар) рўйхатга олинган. Пандемия шароитида 2020 йилда 13 648 киши мамлакатдан кўчиб кетган.


Ўзбекистонга кўчиб келган хорижликлар сони.

Ўзбекистонга жойлашиш учун энг кўп хорижликлар 2002 йилда — 7155 нафар, энг ками — 2020 йилда (1105 нафар) келган.

Давлат статистика қўмитаси фақатгина 2018−2020 йиллар кесимида иммиграция ва эмиграция ҳақидаги маълумотларни мамлакатлар бўйича тақдим эта олди.

Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони

Давлат /йиллар
2018
2019
2020
2018−2020
Жами17 579
13 229
13 648
44 456
Қозоғистон
8 848
7 645
5 843
22 336
Россия
7 627
4 903
6 503
19 033
АҚШ
233
112
16
361
Исроил
147
100
49
296
Қирғизистон
100
59
36
195
Германия
95
65
28
188
Тожикистон
88
70
23
181
Украина
60
49
17
126
Бошқа хорижий давлатлар
381
226
1 133
1 740

Уч йил давомида Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти Қозоғистонга кўчиб кетган — 22336 киши. Россия иккинчи оммавий йўналиш бўлди — 19033 киши. Шунингдек, ўзбеклар АҚШ — 361, Исроил — 296, Қирғизистон — 195, Германия — 188, Тожикистон — 181, Украина — 126 ва бошқа мамлакатларга 1740 киши яшаш учун кетган.

Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони

Давлат /йиллар
2018
2019
2020
2018−2020
Жами
2850
2543
1105
6498
Қозоғистон
793
854
413
2060
Тожикистон797
545
230
1572
Россия
676
583
236
1495
Қирғизистон281
306
96
683
Туркманистон
90
50
16
156
Украина
33
31
15
79
САҚШША
30
22
12
64
Исроил31
14
12
57
Туркия
12
21
14
47
Бошқа хорижий давлатлардан107
117
61
285

Ўзбекистонга қўним топиш мақсадида яна Қозоғистондан кўпчилик — 20160 киши келган. Иммигрантлар сони бўйича Тожикистон иккинчи ўринни эгаллади — 1572 киши, ундан кейин Россия — 1495 киши, Қирғизистон — 683, Туркманистон — 156, Украина — 79, АҚШ — 64, Исроил — 57, Туркия — 47 ва бошқа давлатлар — 285.