Узоқ вақт давомида Ўзбекистон замонавий тўлов усуллари бўйича анчагина консерватив давлат ҳисобланарди. Бугунги кунда республикада узлуксиз тўловларни амалга ошириш ва инновацион технологияларни кенг жорий этишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда тўлиқ рақамли банкинг ҳали ҳам ривожланмоқда, бироқ хизмат кўрсатувчилар ва истеъмолчилар учун молиявий технологиялар имкониятлари жуда кенг.

«Электрон тўловлар соҳасида халқаро етакчилардан бири бўлган OpenWay компанияси бир неча йил аввал Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини олиб бормаган. Бироқ биринчи мижоз, «Ўзсаноатқурилишбанки» билан лойиҳа бошлангач Ўзбекистон бозори дунёнинг турли мамлакатларида қўлланилаётган янги технологиялар ва илғор «тажрибаларга «ташна» экани маълум бўлди. 2019 йил бошида бошланган лойиҳа бизга дарҳол кенг кўламли ишларга киришишимизга имкон берди, чунки банкга шундай кенг функционал керак эдики, у ўша пайтда биз таклиф қилишимиз мумкин бўлган тўлов бизнесини оптималлаштириш учун деярли барча имкониятларни жиддий кўриб чиқди. Кейин, 2020 йилда, пандемия шароитида ИнфинБанк билан ҳамкорлигимиз бошланди», — деди Дмитрий Довгаль, OpenWay компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича директор ўринбосари.

Компания учун бу банк вакиллари билан битта ҳам шахсий учрашувсиз шартномалар тузиш ва тизимни жорий этишнинг биринчи тажрибаси бўлган. Бундай миқёсдаги лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ҳар доим кўп вақт талаб қилади. InfinBank`нинг UnionPay International (UPI) халқаро тўлов тизимида сертификатланиши рекорд муддатда якунланди. OpenWay ва банкнинг жамоалари биргаликда олиб борган фаолияти туфайли лойиҳанинг ушбу ва бошқа барча босқичлари динамик тарзда ва сифатини йўқотмаган ҳолда амалга оширилмоқда.

Дмитрий Довгаль банклар ичидаги интеграцион жараёнларнинг юқори тезлигини қайд этди: уларнинг юқори сифатли ўзаро таъсирини таъминлаш учун зарур бўлган ички тизимларни такомиллаштириш имкон қадар тез амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон бозорининг яна бир ўзига хос хусусияти — лойиҳа фаолиятини олиб боришнинг бенуқсон сифати деб ҳисоблайди OpenWay жамоаси.

Лойиҳанинг барча босқичларини диққат билан кузатиб бориш, жойларда юқори даражадаги профессионал бошқарув ва дўстона муҳит жадвал бўйича тез ҳаракатланиш имконини беради.

«Ишончимиз комилки, бизнесга бундай муносабатнинг сири одамларнинг ўзида, уларнинг жамоада ишлаш истаги ва қобилиятидадир. Биз бирга ишлаётган барча ҳамкорларимиз доимий равишда ўрганишади. Ва бу жуда муҳим: афсуски, биз ҳар доим ҳам «ўзингиз қилиб берманг, балки бизга ўргатинг» каби ёндашувга дуч келмаймиз.

Шу билан бирга, билим олишга доимий интилиш ҳақида гапирганда, биз энг долзарб технологик янгиликларни ишлаб чиқиш ва халқаро тажрибамизни қўллашни назарда тутамиз. Масалан, чекловлар шароитида ишлаган ҳолда, биз платформамизга масофадан туриб уланишни ташкил қилишда ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмадик. Янги иш шароитлари ўз-ўзидан тузатишлар киритади, лекин банк ходимларини янада фаол жалб қилишга ёрдам беради", — деди МДҲ мамлакатларида OpenWay бизнесини ривожлантириш бўйича директор ўринбосари.

OpenWay 20 йилдан ортиқ вақт давомида ҳамкорлик қилиб келаётган Қозоғистон Halyk Bank`нинг шўба банки Tenge Bank билан ҳамкорликнинг тарихи қизиқарли. Қозоғистондаги OpenWay тажрибаси тезда ишончли муносабатларни ўрнатиш имконини берди, чунки Ўзбекистондаги янги мижоз жамоа барча ваъдаларни бажаришидан ҳеч шубҳаланмади.

Қозоғистонда ўз процессингига эга банкларнинг тўртдан уч қисмидан кўпи ўз тўлов бизнесини OpenWay ишониб топширгани бежиз эмас.

«Ўзбекистондаги мижозларимиз доираси кенгайишига ишонамиз. Зеро, таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматларни доимий равишда такомиллаштириб, биз банкларга бозорда етакчи бўлишга ёрдам берамиз», — хулоса қилди Дмитрий Довгаль.


OpenWay тўлов бизнесини ривожлантириш учун WAY4 процессинг ечимларининг халқаро ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

WAY4 тизими Европа, Шимолий ва Лотин Америка, Осиё, Африка ва Яқин Шарқдаги 130 дан ортиқ банклар, тўлов марказлари, қайта ишлаш, телекоммуникация ва ёқилғи компаниялари томонидан қўлланилади.

Компания 1995 йилдан бери карталар процессинги ва электрон тўловлар бозорида фаолият юритиб келмоқда. OpenWay штаб-квартираси Брюсселда (Бельгия) жойлашган. Глобал компаниянинг бутун дунё бўйлаб жойлашган офисларида электрон тўловлар, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳасидаги мутахассислар ишлайди. Россияда тўлов карталарининг 50% дан ортиғи WAY4 тизимида чиқарилган.

OpenWay мижозлари — йирик корпорациялардан тортиб катта мақсадли стартапларгача бўлган барча турдаги ва миқёсдаги бизнес иштирокчиларидир. OpenWay узоқ муддатли ҳамкорликни устувор деб билиши ва мижозларини доимий маҳаллий ва глобал ёрдам билан қўллаб-қувватлаши билан машҳурдир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.