Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Тергов давомида Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида жами 1,7 млрд сўм миқдордаги маблағларни талон-торож қилганлиги ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Шу сабабли, мансабдор 1 ноябрь куни у гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.

Қўшимча қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Марғилон шахар судининг ажрими билан Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғига нисбатан «Қамоққа олиш» тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.