20 октябрдан 20 ноябргача «Самарқанд» халқаро аэропортида янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.

Барча қатновлар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари — Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда узунлиги 3105 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлагининг қурилиш ишлари тўлиқ якунланган. Бир ой ичида бурилиш йўлларини янги учиш -қўниш йўлаги ва перрон билан боғлаш бўйича ишлар олиб борилиши кутилмоқда.

Самарқандда янги аэродром мажмуаси қурилиши 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Uzbekistan Airports ва Air Marakanda компаниялари «Самарқанд» халқаро аэропортини ДХШ асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаси доирасида ўзаро битим имзолаган эди.