Business Insider нашрининг ёзишича, Tesla, Netflix, Berkshire Hathaway, Visa, Alibaba Group каби дунёнинг энг йирик, нуфузли ва даромадли 16 та компанияларининг бозор қиймати кейинги беш йилликда 1 трлн долларга етиши кутилмоқда.

Approve.com булутли харидлар ечимлари провайдери ўртача йиллик ўсиш даражаси асосида 50 та энг йирик компанияларнинг бозор қийматини қиёсий ўрганиб чиқди. Тадқиқот натижаларига кўра, Tesla, Netflix, Berkshire Hathaway каби жами 16 та компаниянинг бозор қиймати кейинги беш йил ичида 1 трлн долларга етиши кутилмоқда.

Июнь охирида «1 трлн долларлик компаниялар клуби»га АҚШ вакиллари орасида бешинчи бўлиб Facebook қўшилди. Шунингдек, Apple, Microsoft, Amazon, Alphabet ҳам жой олди.

Йирик нефт ишлаб чиқарувчиси Saudi Aramco 1 трлн долларлик компаниялар орасида АҚШга тегишли бўлмаган ягона компания ҳисобланади.

2026 йилгача қиймати 1 трлн долларга етилиши башорат қилинган компаниялар рўйхати

Компания номи
Қиймати, млрд доллар
Фаолият тармоғи
1 трлн га етиш тахминий муддати
Ўртача йиллик ўсиш, % да
Tesla
754
Автомобилсозлик
2022
123,87
Tencent
569
Технология
2022
97,04
Comcast
263
Телекоммуникация
2023
186,93
Meituan
179
Электрон тижорат
2023
115,74
Nvidia
555
Технология
2024
48,27
Kweichow Moutai
317
Алкоголь
2024
48,6
Netflix
257
Кўнгилочар
2024
74,16
Alibaba Group
433
Технология
2025
19,16
Тайван яримўтказгич ишлаб чиқариш компанияси
620
Яримўтказгичлар ишлаб чиқариш
2025
16,05
Visa
492
Молиявий хизматлар
2025
22,32
Mastercard
342
Молиявий хизматлар
2025
32,15
Paypal
332
Молиявий хизматлар
2025
43,71
Berkshire Hathaway
635
Инвестиция
2026
10,49
Samsung
444
Технология
2026
19,24
LVMH
372
Қимматбаҳо товарлар
2026
22,78
Salesforce
250
Дастурий таъминот
2026
40,67

Рўйхатда санаб ўтилганидек, 1 трлнлик зонада технология соҳасида фаолият юритувчи копаниялар етакчилик қилмоқда. Улардан кейинги ўринни молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи компаниялар банд этган.

Маълумот учун, 1 трлн доллар — бу Марказий Осиё давлатлари ЯИМ йиғиндисидан (2020 йилда жами 288,6 млрд доллар) уч баробардан зиёдга кўп дегани.