Forbes нашри ўзининг ҳар йили эълон қилинадиган дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Amazon асосчиси Жефф Безос 2021 йил бўйича дунёнинг энг бой инсони бўлди. Унинг бойлиги 177 млрд долларга (бир йил ичида 64 млрд долларга ошган) баҳоланмоқда. Жефф Безос ушбу номни кетма-кет тўрт йилдан бери ҳеч кимга бермай келмоқда.

Иккинчи ўринни эса бойлигини бир йил ичида 6 бараварга ошириб, умумий бойлиги 151 млрд долларга (24,6 млрд доллар) баҳоланаётган, SpaceX ва Tesla компанияларини бошқарувчи Илон Маск эгаллади.

Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арно эса 150 млрд долларлик бойлиги билан учинчи ўриндан жой олди. Унинг бойлиги йил давомида деярли 2 бараварга ошган.

Forbes бўйича топ-10'лик қуйидагича:

  1. Жефф Безос, 57 ёшда, АҚШ, 177 млрд доллар (бир йил ичида 64 млрд долларга кўпайган), Amazon;
  2. Илон Маск, 49 ёшда, АҚШ, 151 млрд доллар (+126,4), Tesla;
  3. Бернар Арно, 72 ёшда, Франция, 150 млрд доллар (+74), LVMH;
  4. Билл Гейтс, 65 ёшда, АҚШ, 124 млрд доллар (+26), Microsoft;
  5. Марк Цукерберг, 36 ёшда, АҚШ, 97 млрд доллар (+42,3), Facebook;
  6. Уоррен Баффет, 90 ёшда, АҚШ, 96 млрд доллар (+28,5), Berkshire Hathaway;
  7. Ларри Эллисон, 76 ёшда, АҚШ, 93 млрд доллар (+34), Oracle;
  8. Ларри Пейдж, 48 ёшда, АҚШ, 91,5 млрд доллар (+40,6), Google;
  9. Сергей Брин, 47 ёшда, АҚШ, 89 млрд доллар (+39,9), Google;
  10. Мукеш Амбани, 63 ёшда, Ҳиндистон, 84,5 млрд доллар (+19,9), Reliance Industries.

Шунингдек, USM Holdings асосчиси ва асосий акционери Алишер Усмонов ушбу рўйхатда 99-ўриндан жой олган (Россия бўйича 7-ўрин). Алишер Усмоновнинг бойлиги бир йил ичида 13,4 млрд доллардан 18,4 млрд долларга ошган.

Қайд этилишича, 2021 йилги «Forbes» рейтингидан 2755 нафар миллиардер жой олган (бу 2020 йилга нисбатан 660 тага кўп). Уларнинг умумий бойлиги 2020 йилдаги 5,08 трлн доллардан рекорд даражадаги 13,08 трлн долларга етган.