10 сентябрь куни Ўзбекистонда 662 киши коронавирусга чалинди, ҳозирга қадар касаллангани расман тасдиқланганлар сони 163 770 нафарга етди.

ССВ матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳри энг кўп ҳолат қайд этилиши бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда — 223 киши, Тошкент вилоятида — 107 киши, Самарқандда — 71 киши, Қорақалпоғистонда — 69 киши ковид билан оғриган.


Шу куни 796 бемор касалликдан фориғ бўлган, соғайганларнинг умумий сони 155910 нафарга (95%) етди.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1148 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 10 сентябрь куни 145 нафар кишида пневмония аниқланган, жами беморлар сони 25260 нафарни ташкил этмоқда.

Кеча уларнинг 336 нафари тузалган, умумий соғайганлар сони 19291 нафарга етди.

Кун давомида 3 нафар беморнинг вафоти қайд этилди. Шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 203 нафарни ташкил этмоқда.